Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim faoliyati / Axborot xizmati » oziq- ovqat xavfsizligiga har bir fuqaro mas'ul

oziq- ovqat xavfsizligiga har bir fuqaro mas'ul

22-12-2025, 10:39
29
⚠️ ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ — ҲАР БИР ФУҚАРОНИНГ МАСЪУЛИЯТИ!

Янги йил байрами арафасида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби кескин ортиб бормоқда. Шу муносабат билан Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси фуқароларни озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишга чақиради.

❗️ Белгиланмаган жойларда, очиқ ҳавода ва санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини, айниқса уй шароитида тайёрланган сабзавот ва мевали консерваларни харид қилиш ва истеъмол қилиш қатъиян тавсия этилмайди. Бундай маҳсулотлар оғир озиқ-овқат заҳарланишлари, ичак инфекциялари ҳамда ҳаёт учун ўта хавфли бўлган ботулизм касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

🥩🥛 Тез бузилувчи гўшт, парранда, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ ҳамда қандолат маҳсулотларини фақат совутгич ускуналари мавжуд, санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган савдо нуқталаридан харид қилинг. Совутгичсиз ёки нотўғри сақланган маҳсулотлар инсон саломатлиги учун ўта хавфлидир.

🛒 Озиқ-овқат харидида маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, қадоқнинг бутунлиги ҳамда ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратинг. Муддати ўтган ёки ёрлиғи мавжуд бўлмаган маҳсулотлардан қатъий воз кечинг.

🍔🌭 Байрам кунлари кўчаларда очиқ ҳавода тайёрланиб сотилаётган шашлик, гамбургер, хот-дог, гумма каби тез тайёрланадиган овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки бундай таомлар чанг, ифлослик ва ҳашаротлар таъсирига очиқ бўлади.

👶👵 Айниқса болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали касалликларга чалинган шахслар учун сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари жуда хавфли ҳисобланади.

✅ Озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг — Янги йилни саломатликка зиён етказмасдан, соғлом ва хотиржам қарши олинг!

Хоразм вилояти
Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги бошқармаси янгибозор туман булими
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.