Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim faoliyati / Axborot xizmati » Gripp va O'RVI bo'yicha profilaktik tadbirlar o'tkazildi

Gripp va O'RVI bo'yicha profilaktik tadbirlar o'tkazildi

Вчера, 12:22
6
Юкорибошкир махалласида эпидемиолог врач ва врач ёрдамчилари иштирокида юқумли ва ўта хавфли касалликларни олдини олиш ва профилактик эмлашларнинг аҳамияти  тўғрисида суҳбатлар ўтказилди ва тушунтирилди.
Юкорибошкир маҳалласида жойлашган 2-сон умумтаълим мактаби  фаоллар залида  ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш буйича семенар ўтказилди ва  эслатма буклетлар тарқатилди.
Маҳалладаги хонадонларда ҳам мавсумий юқумли ва паразитар  касалликлар буйича суҳбатлар ўтказилиб тушунчалар берилди. Юқорибошқир маҳалла Нафосат кўча 15-уйда яшовчи Ҳажиев Санъат; Тўмарис кўча 1-уйда яшовчи Рўзметова Марям; Бодомзор кўча 23-уйда яшовчи Хонязов Шуҳрат ва бошқа кўча ҳамда  хонадонларда аҳоли орасида тез тарқалувчи ўткир респиратор инфекциялари ҳамда вирусли гепатит А, В, С  касаллиги турлари ва уларни юқиш йўллари, гепатит А касаллиги кўпинча мактабгача ва мактабнинг бошланғич синфлари ўртасида кўп қайд қилинади. Шу сабабли гепатит А касаллигини олдини олишида касалликка қарши 2-14 ёшгача бўлган болалар ўртасида эмлашни кучайтириш,  унинг афзалликлари тўғрисида суҳбат ўтказилди. Маҳалла хонадонларида кичик ёшдаги болалардан гижжага бор йўқлигини аниқлаш мақсадида текширишлар ўтказилди.
TELEGRAM​​​
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.