Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati » Ёз жазирамасида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари

Ёз жазирамасида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари

9-07-2024, 10:24
45
Ёз жазирамасида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари

Иссиқ фаслда одатда иштаҳа бўғилади, кун давомида енгил таомлар тановул қилинади, кечга бориб эса кучли калорияли овқатлар истеъмол қилиш истаги пайдо бўлади. Хўш, аслида иссиқ кунларда ошқозон-ичак тизимини зўриқтириб қўймаслик учун қандай маҳсулотлар истеъмолидан тийилган маъқул?

*Ёғли гўшт

Диетологларнинг фикрича, жазирамада ёғли гўшт истеъмоли организмни зўриқтиради. Ёғли гўшт узоқ муддат ҳазм бўлади ва организмни ичидан иситади. Қишда бу ҳолат айни муддао, иссиқда эса организм учун хавфли. Ёзда қўй ва мол гўштини товуқ ҳамда балиққа алмаштириш тавсия этилади.

*Кўп таркибли таом ва егуликлар

Бир неча турдаги маҳсулотлар қўшилган салатлар, печда пиширилган картошка ва бошқа крахмалга бой маҳсулотлардан иссиқ кунда тийилиш тавсия этилади. Салатларга таркибидаги туз туфайли организмда сув тўплайдиган маринадланган сабзавотларни қўшмаслик керак. Бу нафақат гипертониклар учун, балки соғлом инсонлар учун ҳам катта хавф туғдиради. Кўп туз қўшилган овқат иссиқ кунда саломатликка салбий таъсир кўрсатади.

*Ширинликлар

Таркибида шакар кўп бўлган тортлар ва пишириқларни ёз ойларида мавсумий мевалар билан алмаштириш тавсия этилади. Ёзда ширинлик истеъмол қилиш тромбозга мойиллиги бўлган инсонларга, айниқса, катта хавф туғдиради. Диетологларнинг фикрича, суюқлик организмда ушланиб қолганида қуйилган қонни сув билан суюлтириб бўлмайди. 

*Чой ва қаҳва

Мутахассислар ёзда чой ва қаҳва истеъмолини ҳам камайтиришни тавсия этмоқда. Таркибида кофеин бўлган чой ва қаҳва инсоннинг саломатлигига салбий таъсир ўтказади. Жазирамада энг яхши чанқоқбосди ичимлик бу оддий сув ҳисобланади.

TELEGRAM

#tavsiyalar #yoz 
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.